Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электротехника соҳасидаги технопарклар янги йўналишда ривожлантирилади
Оҳангарон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги технопаркларда композит материаллар, металл ва пластмассага ишлов бериш, қолиплар ишлаб чиқариш, қадоқлаш каби ёндош соҳа корхоналарига 10 гектаргача жой ажратилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Мамлакат электротехника экспортининг тўртдан бирини мис сим ва пруток каби қўшилган қиймати паст товарлар ташкил қилаётгани қайд этилди.
Кабелларнинг 80 фоизи қурилиш ва маиший мақсадларда ишлатиляпти. Автомобил саноати учун талаб юқори бўлган кабеллар ишлаб чиқарувчи корхоналар 4 тани ташкил қилади, холос.
Шу муносабат билан бундан буён электротехника соҳасидаги технопарклар ёндош йўналишлардаги корхоналар билан саноат кооперацияси асосида ривожлантирилиши белгиланди.
Бунинг учун Оҳангарон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги технопаркларда композит материаллар, металл ва пластмассага ишлов бериш, қолиплар ишлаб чиқариш, қадоқлаш каби ёндош соҳа корхоналарига 10 гектаргача жой ажратилади.
Мутасаддиларга аниқ лойиҳалар учун тайёр бинони қуриб, саноат ипотекаси шартларида тадбиркорларга бериш топширилди. Ушбу корхоналарга электротехника корхоналари каби мол-мулк ва фойда солиғидан 50 фоизгача имтиёз берилади.
Умуман, жорий йилда чуқур қайта ишланган мис маҳсулотлари улушини 60 фоизга, келгуси йилда 75 фоизга олиб чиқиш, 1 тонна мисдан қўшилган қийматни 1 минг долларга етказиш муҳимлиги таъкидланди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24
-
Фронтдаги вазият: Покровск штурм қилинмоқда, Россия бутун Донбассни эгалламоқчи
Жаҳон | 22:07
-
Сенат хориждан қайтганларни ОИВ мажбурий текширувидан ўтказиш ҳақидаги қонунни маъқуллади
Ўзбекистон | 21:29
-
Уиткофф учун уюштирилган «саҳна» — Трамп вакилининг Исроил ёрдам марказларига ташрифи Ғазодаги вазиятни ўзгартира оладими?
Жаҳон | 20:49
Мавзуга оид

07:39 / 01.05.2025
Тошкентдаги технопарк ҳудудида ёнғин келиб чиқди

15:10 / 28.04.2025
Ўзбекистонда Бошқирдистон компанияларини жойлаштириш учун қўшма технопарк ташкил этилади

07:46 / 23.04.2025
Электротехника соҳасида ишлаб чиқариш ҳажмини 43 триллион сўмга етказиш режалаштирилди

14:13 / 24.01.2025