Электротехника саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди
“Электротехника саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.
2025 йил 1 февралдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:
🔹божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотларни кейинги ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида қайта ишлаш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;
🔹 корхоналарнинг ривожланиш ва тадқиқот марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод этилади;
🔹 устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг ва давлат органларининг маъмурий бино-иншоотларини, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид қилиш ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:
➖пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва Электрон кооперация порталидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилади;
➖зарур товарлар порталларда мавжуд бўлмаса, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат этилади.
Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида, шартнома қиймати билан боғлиқ чекловларсиз ўтказилади, бунда оферталар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.
Мавзуга оид

12:20 / 13.01.2025
Ҳар бир йирик саноат корхонаси ҳудудида “яшил белбоғ” барпо этилади

19:32 / 11.01.2025
Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин

07:21 / 11.01.2025
Айрим саноат маҳсулотлари учун “Карбон йиғими” тизими жорий этилади

08:14 / 03.01.2025