Оила ва хотин-қизлар қўмитасига 12 та асосий вазифа юклатилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz / Нуриддин Нурсаидов
Низом билан қўмитанинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳисобдорлик ва бошқа органлар билан ҳамкорлик тартиби белгиланмоқда.
Қўмитага 12 та асосий вазифа юклатилмоқда, улар қаторида:
- хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш;
- эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш;
- хотин-қизларга иш топишда кўмаклашиш, уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш;
- оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқалар.
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда — 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланади.
Шунингдек, ходимлар учун кўп йиллик ишлаганлик учун қўшимча ҳар ойлик устама тўланади:
1 дан 3 йилгача — 0,3;
3 дан 5 йилгача — 0,6;
5 дан 10 йилгача — 0,8;
10 дан 15 йилгача— 1,0;
15 дан 20 йилгача — 1,2;
20 дан юқори — 1,5.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Ҳар йили давлат бюджети параметрларида жамғарма учун 15 млрдгача миқдорда назарда тутиладиган маблағлар бошқа манбалар қаторида жамғармани шакллантириш манбаси ҳисобланади.
Мавзуга оид

16:37 / 02.01.2025
Аёлларнинг ишламаслиги: маданий чекловми ёки иқтисодий?

11:47 / 03.12.2024
BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди

18:52 / 27.11.2024
Президент аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилишга доир давлат дастурини маъқуллади

10:06 / 06.11.2024