Тошкентда учта автомобил ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Чилонзор туманида Cobalt, Monza, скутер ва Spark ўзаро тўқнашди.

Жорий йилнинг 14 август куни соат 23:40 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Ш.Й. бошқарувидаги Monza русумли автомашинаси, ҳайдовчи, 2005 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги мототранспорт (скутер) воситаси, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган М.Н. бошқарувидаги Spark русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:10 / 10.03.2025
Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

15:12 / 06.03.2025
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

19:55 / 03.03.2025
ЙТҲлар ва уларнинг фожиали оқибатларини камайтириш – Эрали Бозоров қонунчиликдаги ўзгаришларнинг мақсади ҳақида

12:06 / 02.03.2025