Тожикистонда собиқ президент вазифасини бажарувчи ҳибсга олинди
73 ёшли Акбаршо Искандаров нимада айбланаётгани номаълум, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши махфийлаштирилган.

Акбаршо Искандаров
Тожикистонда собиқ президент вазифасини бажарувчи, Фанлар академияси Фалсафа институти (ФАФИ) Сиёсий ва халқаро муносабатлар бўлими мудири Акбаршо Искандаров ҳисбга олинди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
73 ёшли Искандаровга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, у сўроққа чақирилган ва тахминан икки ой олдин ҳибсга олинган. Жиноят иши махфийлаштирилгани таъкидланмоқда.
Акбаршо Искандаровнинг ҳибсга олингани ҳақидаги илк хабарлар 21 июн куни пайдо бўлган эди. Asia-Plus Бош прокуратурадан расмий изоҳ олишга уринган, аммо натижа бермаган.
14 июн куни Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раиси Саиджафар Усмонзода ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш иши бўйича ҳибсга олинган. Шундан буён, ҳамкасблари Искандаровни иш жойида кўрмаган.
Шунингдек, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Ҳамрохон Зарифий, Демократик партия раиси ўринбосари Аҳмадшоҳ Комилзода ва Тожикистон Социал-демократик партияси раҳбари ўринбосари Шокиржон Ҳакимов ҳам ҳибсга олингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Расмийлар бу ҳибслар ҳақида изоҳ бермаяпти.
Акбаршо Искандаров мустақил Тожикистоннинг илк йилларида машҳур бўлган сиёсатчилардан бири. У республика Олий Кенгашининг депутати ва раиси бўлган, икки марта – 1991 йилнинг октябридан декабригача ва 1992 йилнинг сентябридан ноябригача (ҳозирги давлат раҳбари Эмомали Раҳмондан олдин) мамлакат президенти вазифасини бажарувчи бўлган. Сўнгра Тожикистоннинг Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистондаги элчиси бўлиб ишлаган, кейинроқ Фанлар академиясига ишга ўтиб, илмий фаолият билан шуғулланган.
Мавзуга оид

17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади

17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди

16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди

12:26 / 15.11.2024