Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси ЙПХ маскани олдида бошқарувни йўқотиб бетон тўсиққа урилган ва оқибатда ёнғин келиб чиққан.

Фото: Қамчиқавтойўл
Водий вилоятларини Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетган. “Қамчиқавтойўл” матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 30 июн куни соат 00:45 да содир бўлган.
Қамчиқ довонида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган IVECO юк машинаси бошқарувни йўқотиб ЙПХ масканидаги бетон тўсиққа урилиб, ёнғин содир бўлган. Оқибатда юк машинаси ёниб кетган.
ФВБ ўт ўчирувчилар бўлинмаси томонидан ёнғин ўчирилган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган. Ҳозирда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Мавзуга оид

10:57 / 09.01.2025
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди

16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди

14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди

15:34 / 03.11.2024