Сирдарёда Nexia юк машинасига келиб урилди
Икки киши жароҳатланган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида енгил ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 19 июн куни соат 05:30 ларда Сардоба тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлининг 931-километрида Тошкент—Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси рул бошқаруви вақтида ухлаб қолган. Оқибатда автомашина йўл четида тўхтаб турган MAN русумли юк транспорт воситасига урилган.
Натижада Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олиб тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда Сардоба тумани ИИБ ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.