Электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 126 млн сўм зарар етказди
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди.

Фото: Прокуратура департаменти
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Фуқаро У.Х. автомобилларни ювиш шохобчасини ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, жами 126 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

09:32 / 04.03.2025