Тошкентда BMW’да дрифт қилган ҳайдовчига чора кўрилди
1997 йилда туғилган ҳайдовчига нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Ижтимоий тармоқларда BMW русумли автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, кескин манёвр ва хавфли ҳолатда автомашина бошқарганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ш.Р.га нисбатан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон МЖтК нинг 128-5-моддасининг 2-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилар билан профилактик суҳбат олиб борилганини билдирди.
ЙҲХБ барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишни сўраган.
Мавзуга оид

17:09 / 22.02.2025
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади

15:06 / 06.02.2025
Литва компанияси санкцияларни четлаб ўтиб Россияга BMW етказиб берган

13:31 / 23.12.2024
BMW Россияга автомобил етказиш билан боғлиқ қонунбузарликларни тан олди

22:19 / 18.10.2024