Самарқанддан Тошкентга қўшимча «Афросиёб» поездлари йўлга қўйилди
27 ва 28 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоезди қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

Фото: Kun.uz
2024 йилнинг 27, 28 май кунлари 775/776-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
- 775-сонли Самарқанд-Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
- 776-сонли Тошкент-Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
Аввалроқ 31 май, 1−2 июн кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» поездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид

12:12 / 06.03.2025
Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

09:32 / 05.03.2025
Самарқандда новвойхона 820 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланди

18:54 / 04.03.2025
Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

17:07 / 03.03.2025