Германия ишчи кучи танқислиги туфайли ҳар йили миллиардлаб евро йўқотяпти
Иқтисодчиларнинг фикрича, немис компаниялари тўлиқ қувват билан ишласа жорий йилда 49 миллиард евро кўпроқ даромад олишлари мумкин. Келгуси йилларда малакали кадрлар етишмаслиги муаммоси янада оғирлашади.

Фото: Getty Images
Германия иқтисодиёти малакали кадрлар етишмаслиги сабабли ҳар йили миллиардлаб евролик йўқотишларга дучор бўлмоқда. Германия иқтисодиёти институти (IW) 12 май, якшанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра, немис корхоналари тўлиқ қувват билан ишлаган тақдирда, 2024 йилда 49 миллиард евро кўпроқ даромад олишлари мумкин. Шу билан бирга, кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ қийин вазият келгуси йилларда янада ёмонлашади.
IM маълумотларига кўра, 2023 йилда Германияда 570 минг иш ўрни бўш қолган. «Корхоналар учун бу уларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти амалга оширилмаганлигини англатади, аслида улар кўпроқ ишлаб чиқаришлари мумкин эди, аммо ходимлар етарли эмас», дейди институт мутахассислари.
Кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда
Келгуси йилларда кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ вазият янада оғирлашиши кутилаётганлиги сабабли, иқтисодчиларнинг прогнозларига кўра, мос равишда моддий йўқотишлар ҳам ортади. IM ҳисоб-китобларига кўра, 2027 йилда йўқолган ишлаб чиқариш салоҳияти миқдори 74 миллиард еврогача ошади.
«Кадрлар тақчиллигини камайтириш учун бизга, биринчи навбатда, малакали муҳожирлар керак», деб ҳисоблайди иқтисодчилар. Улар, шунингдек, кекса ходимларнинг иш муддатини узайтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар. «Бизнеслар жозибадор таклифлар билан тажрибали ходимларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишлари керак», деб маслаҳат берди Германия Иқтисодиёт институти.
Мавзуга оид

12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

10:01 / 24.02.2025
Мерц Германияда ҳукуматни тезроқ шакллантиришга чақирди

09:10 / 24.02.2025