Ўзбекистонда уч ойда энг кўп сотилган маҳсулотлар маълум қилинди
Рўйхатнинг бошида метан газ қайд этилган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ жой олган.

Фото: Kun.uz
Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг I чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.
Ўтказилган таҳлилларга кўра, қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган: метан газ – умумий реализация суммаси 3,4 трлн, бензин АИ-80 – 2,6 трлн сўм.
Авиачипта (халқаро) – 2,3 трлн сўм, бензин АИ-92 – 1,2 трлн сўм, 1-навли буғдой уни – 1,1 трлн сўм, уяли телефонлар – 638,3 млрд сўм, фаст-фуд – 613 млрд сўм, кунгабоқар ёғи – 543,1 млрд сўм, асосий гўштли таомлар – 470,2 млрд сўмга сотилган.
Шунингдек, пишириқлар – 427,4 млрд сўм, алкоголсиз ичимликлар – 399,4 млрд сўм, меҳмонхона хизматлари – 394,9 млрд сўм, шакар – 378,5 млрд сўм, пропан газ – 374,5 млрд сўмни ташкил этади.
Мавзуга оид

14:12 / 22.02.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қайси вилоят етакчи?

15:36 / 12.12.2024
Ўзбекистондан Россияга етказилаётган маҳсулотлар рўйхати 68 та янги позицияга кўпайди

14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди

14:20 / 09.12.2024