Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ветнамга борди
Бу - мамлакатлар ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ветнамга илк ташрифи.

Фото: ТИВ
Бугун ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ветнамга ташрифи бошланди.
"Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ветнам пойтахти Ханой шаҳрига келди, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўзининг Telegram-каналида. — Кун тартибидан қатор ташкилотлар раҳбарлари билан музокаралар ва учрашувлар ҳамда Ўзбекистон-Ветнам бизнес-форуми ўрин олган".
Бу мамлакатлар ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг Ветнамга илк ташрифидир.
Ветнам ТИВ маълумотига кўра, ташриф доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакат олий раҳбарияти билан учрашади, ташқи ишлар вазири Буй Тхан Сон билан музокаралар ўтказади, шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Мавзуга оид

21:34 / 21.02.2025
Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди

21:14 / 19.02.2025
Эстония ва Гуржистоннинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

11:45 / 14.01.2025
Бахтиёр Саидов БАА ташқи ишлар ва ички ишлар вазири билан учрашди

11:00 / 08.01.2025