Ўшда Ўзбекистон-Қирғизистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўш шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши якунланди.

Фото: «Дунё» АА
"Дунё" хабарига кўра, 4-8 март кунлари бўлиб ўтган музокараларда 2023 йилда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилинди ва 2024 йилга мўлжалланган учрашувлар жадвали тасдиқланди. Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини демаркация қилиш, демаркация хариталарини яратиш ва махсус (умумий) геодезик тармоқлари муҳокама қилинди.
Музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги йиғилиши Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.
Музокараларнинг аввалги раунди 2023 йил 21-26 ноябр кунлари Андижон шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда Ўзбекистон–Қирғизистон давлатлараро чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинди ва чегаранинг айрим участкаларида зарур дала ўрганишлар ўтказилди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

11:29 / 26.02.2025