Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Олмазор тумани Жарариқ кўчасида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳайдовчилардан бири ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Видеодан кадр
4 март куни соат 21:00 ларда Олмазор тумани Жарариқ кўчаси 11-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, вояга етмаган ҳайдовчи Қ.С. (2008 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина, Р.Р. (1984 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Nexia 2 русумли автомашина ҳамда Р.А. (2000 йилда туғилган) бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Nexia 2 ҳайдовчиси тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Шунингдек, Spark ҳайдовчиси ҳамда йўловчиси (2009 йилда туғилган) шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса жойида олинган кадрларда Nexia 2 ҳам олди, ҳам орқа томонидан жиддий шикастлангани, Spark эса олд қисмидан шикастланганини кўриш мумкин.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

15:38 / 13.02.2025
Олмазор туманида ишлаб чиқариш корхонаси ёниб кетди

14:00 / 08.02.2025
Олмазор туманида 7,3 км узунликдаги йўл гастрономик кўчага айлантирилади

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024