Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятидаги мактабда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди
Ҳолат юқори синф ўқувчилари ўртасида юзага келган ўзаро жанжалда содир бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Kun.uz
Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган мактабда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилган. Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 1 март куни туш пайтида содир бўлган.
Маълум қилинишича, Зангиота тумани, “Боғишамол” МФЙдаги 4-сонли мактабда хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими юқори синф ўқувчиларининг мактабни орқа тараф ҳовлисида ўзаро жанжаллашаётганини кўриб қолиб, ҳолатни бартараф этишга киришган.
Шу вақтда профилактика инспектори ҳам етиб келиб, Миллий гвардия ходими билан биргаликда ўқувчиларни тинчлантиришга киришганда, ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Б.нинг чақируви билан ташқаридан етиб келган акаси ҳамда унинг икки шериги ходимларнинг огоҳлантиришига қарамасдан жанжалга аралашган.
Жанжаллашаётганларнинг хатти-ҳаракатларини ва қаршиликларини тўхтатиш чорасини кўрган Миллий гвардия ходимига шу жойда тан жароҳати етказилган.
Мактабдаги ташвиш тугмаси орқали чақирилган ҳамда тезкорлик билан етиб келган Қўриқлаш тезкор гуруҳи томонидан ҳолат тўлиқ бартараф этилган ҳолда Миллий гвардия ходимининг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик қилганлар қўлга олиниб, туман ички ишлар бўлимига топширилган.
Дастлабки суриштирувда ташқаридан мактаб ҳудудига кириб, жанжалга аралашган ва ходимларга фаол қаршилик кўрсатган фуқаро ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Б.нинг акаси Зангиота туманида истиқомат қилувчи 20 ёшли И.Б. экани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат бўйича Зангиота тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро И.Б. ЖПКнинг 221-моддаси асосида ушланган. Унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги масала ҳал қилинмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан жиноятга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш борасида ҳам тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, феврал ойи бошларида президент бошчилигида ўтказилган йиғилишда тарбия ва маънавият мактаблардаги оғриқли масалалардан бири эканлиги қайд этилган. Мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилиши айтилганди. Ўшандан буён мактаблардаги вазиятни Миллий гвардия томонидан бириктирилган ходимлар назорат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда 670 мингдан ортиқ хонадонга ақлли сув ҳисоблагичлар бепул ўрнатилади
Иқтисодиёт | 17:48
-
3,7 млн сўмдан 16,2 млн сўмгача – Ўзбекистондаги ўртача ойликлар эълон қилинди
Иқтисодиёт | 17:37
-
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
Жамият | 17:26
-
Саратовдаги кўп қаватли уйда газ портлади. Қурбонлар бор
Жаҳон | 16:19
Мавзуга оид

14:13 / 07.07.2025
Тошкентда миллий гвардиячилар чўкаётган фуқарони қутқариб қолди

12:13 / 03.07.2025
Зангиотада сифатсиз дори воситалари ва буюмлари савдосига чек қўйилди

20:55 / 12.06.2025
“1 соатда битадиган муаммони 1,5 йилдан бери чўзишмоқда” – Зангиотада тайёр янги мактаб иш бошламаяпти

13:02 / 19.03.2025