Ўзбекистон | 07:51 / 01.03.2024
8853
1 дақиқада ўқилади
Тошкент жамоат транспортида бир кунда ташилган йўловчилар сони айтилди
“Тошшаҳартрансхизмат” жамоат транспортида бир кунда қанча йўловчи ташилганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
2024 йил 28 феврал куни:
- йўналишга чиқарилган автобуслар сони - 1 587 (142 фоиз ўсиш)
- ташилган йўловчилар сони - 1 103 795 (159,1 фоиз ўсиш)
- қатновлар сони - 21 249 (145,2 фоиз ўсиш).
Худди шу кўрсаткичлар 2023 йил 28 феврал куни:
- йўналишга чиқарилган автобуслар сони - 1 118;
- ташилган йўловчилар сони - 693 882;
- қатновлар сони - 14 629 тани ташкил этган.
Аввалроқ аёлларга автобус ва юк машиналарини ҳайдашга рухсат берилганди.
Аёлларга қуйидаги йўналишлар бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ҳуқуқий асос яратилди:
- юк кўтариши 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларини бошқариш;
- йўловчиларнинг сони 14 кишидан ортиқ бўлган автобусларни бошқариш.
Мавзуга оид

13:17
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

12:40 / 04.03.2025
Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади

10:36 / 03.02.2025
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар билан ушланди

12:15 / 02.02.2025