Тошкентда Tracker 197 км/соат тезликда йўловчи автобусига келиб урилди
Янги Ўзбекистон кўчаси чорраҳасида «гармошка» автобус ва Tracker тўқнашди. Автобус салонида йўловчилар бўлмаган, Tracker ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Пойтахтда King Long русумли автобус ва Tracker русумли енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, бугун, 29 феврал куни соат 06:45 ларда, «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги King Long русумли 63-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги автобус АШБ томон ҳаракатланаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.
Маълум қилинишича, автобус Мирзо Улуғбек тумани, Янги Ўзбекистон кўчаси чорраҳасидан қайрилиб олиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Tracker русумли енгил автомобил юқори тезликда (197 км/соат) келиб, автобус билан (ўрта шина қисмига тегиб) тўқнашув содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган. Tracker автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.
Мавзуга оид

10:02 / 01.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ўзгартирилади

18:22 / 27.02.2025
Тошкентда автобус дарахтга бориб урилди

16:25 / 27.02.2025
Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрига 170 та автобус харид қилинади

11:23 / 25.02.2025