Тошкентда автобус ва Malibu иштирокида майда тўқнашув юз берди
Ижтимоий тармоқларда пойтахтда автобус ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. “Тошшаҳартрансхизмат” ҳолат бўйича маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр
25 феврал куни “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 18-автобус саройи филиалига бириктирилган King Long русумли автобус ва Malibu русумли автотранспорт воситаси иштирокида майда тўқнашув содир бўлган.
382-рақамли автобус соат 11:30 ларда Бобур кўчасидаги автобуслар учун ажратилган йўлакда кетаётганда, тўхтаб турган Malibu ҳайдовчиси олд эшикни очиб юборган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга, шунингдек, автобусга ҳам зарар етмаган.