Тошкент жаҳондаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 3-ўринга чиқди
Пойтахт ҳавосидаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори соат 14:10 ҳолатига 162 мкг/м3ни ташкил этган. Бу “ўта зарарли” ҳисобланади ва ЖССТ тавсияларидан 32,4 марта кўпроқ.

Фото: Kun.uz
IQAir веб-сайтида 13 феврал куни соат 14:10да Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 3-ўринни эгаллади.
Ҳаводаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 162 мкг/м3ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 32,4 марта кўпроқ.
Рўйхатда Покистоннинг Лохор вилояти биринчи, Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри иккинчи ўринда қайд этилган.
«Ўзгидромет»га кўра, 13 феврал соат 9:00-10:00да Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида 56 мкг/м3ни, Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида 56 мкг/м3ни ташкил этган. Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг “носоғлом”даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.
11 феврал соат 22:00 ҳолатида Тошкент ҳавонинг ифлослиги бўйича дунёда 6-ўринга чиққанди. Ўшанда ҳавонинг ифлослиги 189 дея баҳоланган. Бу кўрсаткич баъзи ҳудудларда ҳатто 200 дан ҳам ошган.
Мавзуга оид

22:21 / 22.02.2025
Қоидабузарларни тиядиган қонун ва “қувғинди” дарахтлар — ҳафта дайжести

15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

15:02 / 07.02.2025
Ифлосланган ҳаводан нафас олишнинг яна бир хавфли томони аниқланди

21:33 / 02.02.2025