ОКМК январ ойида 31,1 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилди
Бугунги кунда комбинат маҳсулотларига жаҳон бозорида талаб юқори.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти борасида 2024 йилнинг дастлабки ойида белгиланган прогнозлар тўлиқ бажарилиши таъминланди.
Жумладан, 2024 йилнинг январ ойида 31,1 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Январ ойида 24,0 минг тонна мис маҳсулотлари, 964,0 тонна рух метали, 72,0 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
Айтиш жоизки, комбинат маҳсулотлари 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинмоқда. Йилдан йил маҳсулотлар экспорт географияси кенгаймокда. Жумладан, 2023 йилда мис катанкаси ва мис купороси экспортида янги бозорлар – Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Финляндия каби давлатлар ўзлаштирилди.
Мавзуга оид

12:00 / 26.02.2025
ОКМКда янги оҳак заводи қурилишига старт берилди

13:54 / 12.12.2024
Газпромбанкка қарши санкциялар Ўзбекистон мис саноати ривожини хавф остига қўяди — The Diplomat

17:30 / 11.12.2024
ОКМКда инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда: комбинатнинг янги босқичи ва келажаги ҳақида маълумот берилди

21:47 / 20.11.2024