«Оқдарётумангаз» бўлим бошлиғи пора олаётганда ушланди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан порахўрликка қарши курашиш йўналишидаги тадбирлар давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда «Оқдарётумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи, 1973 й.т. Н.М. (исм фамилия шартли) маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадонига электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш ва уни тармоққа улаб бериш хизмати эвазига ундан 4 млн сўм пул талаб қилиб, дастлаб 2 млн сўмини пора сифатида олган ҳамда яна 1 млн сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан Н.М. га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:57 / 03.03.2025
“Пора эмас, раҳмат сифатида берганди” – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

00:41 / 27.01.2025
Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди

11:30 / 11.01.2025
Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди

18:18 / 03.01.2025