Собиқ «Пойтахт» бизнес марказида ёнғин рўй берди
Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Уни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди.

Фото: Видеодан кадр
9 феврал куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги собиқ «Пойтахт» бизнес марказининг реконструкция ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликка кўра, соат 11:40 да Шароф Рашидов кўчасида жойлашган бинода қурилиш материаллари ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 3 дақиқада воқеа жойига етиб борган, ёнғин соат 11:51 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид

23:20 / 11.03.2025
Ангрен шаҳрида юк машинаси ёниб кетди

23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди

05:29 / 11.03.2025
Қашқадарёдаги заправкада иккита цистерна ёниб кетди. Жароҳат олганлар бор

10:23 / 10.03.2025