Тахтақорача довони қордан тозаланиб, автомобиллар ҳаракати учун очилди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонидан ўтган автомобил йўли қордан тозаланиб, транспорт воситалари ҳаракати учун очилди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, амалга оширилган зарур тадбирлардан сўнг Тахтақорача довонидан ўтган М-39 автомобил йўлибугун 2024 йил 4 феврал куни соат 10:05 дан автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган.
Довондаги йўл ноқулай об-ҳаво туфайли 2024 йил 3 феврал куни тунда вақтинча ёпилган эди. Йўл махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланган ва музламаларни бартараф этиш учун қум-туз аралашмаси сепиб чиқилган.
Мавзуга оид

20:50 / 06.11.2024
Тахтақорача довонидаги ҳалокатда уч киши вафот этгани тасдиқланди

11:14 / 29.01.2024
Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

18:13 / 14.04.2023
Тахтақорача довонида юк автомобили жарликка қулади

13:16 / 01.02.2023