Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
Пойтахтнинг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкент шаҳридаги 7 та Hotdogger номли кўчма савдо шохобчаси электр тармоқларига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, «L.S.G.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларида 7 та шохобчани умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаган. Натижада жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025