Дунёдаги биринчи сувости суперяхтаси Migaloo М5 тақдим этилди
Унда панорамали шиша деворлар, технологик жиҳатдан илғор кинотеатр, иккита бассейн ва жакузи, 36 кишига мўлжалланган ҳашаматли ошхона, вертолёт майдончаси ва гараж, иккита махсус сувости кемаси ва иккита сувости аппарати мавжуд.

Фото: Migaloo
Австралиянинг Migaloo компанияси ҳашаматли М5 сувости суперяхтасини намойиш қилди. Компаниянинг таъкидлашича, бу дунёдаги биринчи шундай кема.
Кеманинг узунлиги 166 метр, кенглиги - 23 метр. Унда 20 нафар меҳмон жойлашади ва 40 нафар экипаж аъзоси хизмат кўрсатади.
Кема 15 минг км масофани босиб ўтишга мўлжалланган, унинг тезлиги сув юзасида 20 узел, сув остида 12 узелга тенг. Суперяхта 250 метргача чуқурликка тушиб, тўрт ҳафтагача сув остида қолиши мумкин.
Ички маконга келсак, ишлаб чиқарувчи мижозлар билан маслаҳатлашишга ва уларнинг ҳар бири учун уни ноёб қилишга тайёр. Аммо потенциал харидорлар панорамали шиша деворлар, технологик жиҳатдан илғор кинотеатр, иккита бассейн ва жакузи, 36 кишига мўлжалланган ҳашаматли ошхонага эга бўлиши мумкин.
Шунингдек, суперяхтада вертолёт майдончаси ва гараж, иккита махсус сувости кемаси ва иккита сувости аппарати мавжуд.
Migaloo аллақачон М5 учун олдиндан буюртмаларни очган ва уни 2 миллиард долларга баҳолаган.
Мавзуга оид

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:29 / 03.03.2025
Австралияда 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган донор вафот этди

15:57 / 25.02.2025
Австралияда кир ювиш машинасидан дунёдаги энг хавфли илонлардан бири топилди

15:26 / 25.02.2025