Ўзбекистон ва Корея ўртасида янги халқаро шартнома тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукуматлари ўртасида божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
Мазкур баённома 2023 йил 22 сентябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

11:29 / 26.02.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида фуқаролар келиб-кетиши тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилди

12:40 / 14.02.2025
Корпоратив шартноманинг ҳуқуқий мақоми белгиланди

15:44 / 05.02.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея билан волфрам конини ўзлаштириш имконини ўрганмоқда

13:33 / 15.01.2025