Малайзия Ўзбекистонда мисни қайта ишлашни бошлаши мумкин
Малайзия компанияси Ўзбекистонда мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда.

Фото: «Дунё» АА
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Luna Far East компанияси ижрочи директори Тю Синг Чю билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот давомида Тошкент вилоятида мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирган Малайзия томонига мис катодларини харид қилиш, ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотларни экспорт қилишда қўлланадиган транспорт йўлаклари ва ташқи савдо маршрутлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Малайзия компанияси раҳбари ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилишини, биринчи босқичда лойиҳа қиймати 5 миллион АҚШ доллари атрофида бўлишини, маҳсулотлар тўлиқ Яқин Шарқ мамлакатлари ва Мисрга экспорт қилинишини маълум қилди.
Музокаралар натижасида мисни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш, тегишли ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб бориш мақсадида жорий йилнинг март ойида хориж томонининг Ўзбекистонга сафарини амалга оширишга келишилди.
Мавзуга оид

16:52 / 17.02.2025
Малайзияда аёл оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш учун ишга ҳар куни самолётда қатнаяпти

16:35 / 07.02.2025
Малайзия ва Индонезия зиёратчилари учун Ўзбекистонда “Умра плюс” турпакети йўлга қўйилади

11:15 / 07.02.2025
Ўзбекистон ва Малайзия муҳим ресурслар соҳасидаги лойиҳалар бўйича келишувга эришди

18:27 / 06.02.2025