Зангиота туманида истеъмолчилар электр таъминотидан қисман узилди
Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 16 январ куни соат 12:10 да Тошкент вилоятидаги 110 кВли «Гўшткомбинат» подстанциясининг трансформаторида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Зангиота тумани истеъмолчилари қисман (3750 та) электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025
Қарийб ярим млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

09:32 / 04.03.2025