2024 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.

2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний ва юридик шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси белгиланди. Бу 2024 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунда қайд этилган (.pdf).
Жумладан, турар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):
- Тошкент шаҳрида – 25 минг сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 12 минг сўм;
- бошқа аҳоли пунктларида – 5 минг сўм.
Жумладан, нотурар жойни ижарага бериш бўйича энг кам ставка қуйидагича белгиланган (1 кв.м. учун ойига):
- Тошкент шаҳрида – 40 минг сўм;
- Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 23,5 минг сўм;
- бошқа аҳоли пунктларида – 10 минг сўм.
Шунингдек, енгил автомобилни ижарага беришнинг энг кам ставкаси ойига 780 минг сўм, микроавтобус, автобус ва юк автомобили учун 1 млн 550 минг сўм қилиб белгиланган.
Қайд қилинишича, мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.
Мавзуга оид

16:32 / 26.12.2024
Мобил алоқа хизматлари акциз солиғидан озод этилди

16:05 / 26.12.2024
Бюджет ҳисобидан қурилаётган объектларга 30 фоиз миқдорида аванс ажратилади

17:37 / 16.11.2024
Уй шароитида тирик пилла етиштирганлар даромад солиғидан озод қилинади

21:39 / 01.11.2024