Ўлим билан ўйнашиш: йўлларда пиёдалар ўзларини қандай тутишмоқда?
Нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай қўйишган. Йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтувчилар ва ҳаракат вақтида мобил қурилмалардан фойдаланувчилар, аввало, ўзларининг соғлиги ва ҳаётларини хатарга қўяётганликларини англашмаяпти. Тошкентда ўтган навбатдаги рейдда ана шундай ҳуқуқбузар пиёдалар жаримага тортилди.
Тошкент шаҳрида одамлар кўп ҳаракатланадиган чорраҳа ва бозорлар атрофида пиёдалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида “Диққат пиёда” профилактик тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Шундай тадбирларнинг навбатдагиси Чилонзор метро бекати атрофида ўтказилди. Шу нарса маълум бўлдики, кўплаб фуқаролар пиёдалар ўтиш йўлида светофор чироқларига амал қилса-да, лекин телефонда гаплашиб ёки қулоқчин таққан ҳолда ҳаракатланмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан ҳаракатланиши энг кўп бузилаётган қоидабузарлик бўлгани кузатилди. Қоидабузар пиёдаларнинг баъзилари огоҳлантирилган бўлса, бошқаларига маъмурий чора кўрилди.
Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш, китоб ёки даврий нашрларни ўқиш, видеоматериал томоша қилиш ҳамда аудиоматериал эшитиш, шунингдек, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми (110 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид

13:17 / 10.03.2025
Ўзбекистонда йўл белгиларини қўллашда Беларус тажрибаси татбиқ этилиши мумкин

12:40 / 04.03.2025
Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади

10:36 / 03.02.2025
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси 80 минг доллар билан ушланди

12:15 / 02.02.2025