Уммоннинг янги элчиси Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди
Жабр Носир ал-Бусаидий 2019-2023 йилларда Уммоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Аҳмад ал-Касирий ўрнига тайинланди.

Фото: Дунё
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уммоннинг янги элчиси Жабр Носир ал-Бусаидийни қабул қилди.
«Уммон султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Вафо Жабр Носир ал-Бусаидий хоним билан учрашиб, ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Telegram-каналида. - Мулоқотда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини кўриб чиқдик ва ҳамкорлигимизни ҳар жиҳатдан кенгайтириш бўйича ишга солинмаган имкониятлар мавжудлигини таъкидладик. Элчи хонимга Ўзбекистондаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз».
Жабр Носир ал-Бусаидий 2019-2023 йилларда Уммоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Аҳмад ал-Касирий ўрнига тайинланди.
Ўзбекистонга тайинланган янги элчи 49 ёшда. Дипломат 1998 йилдан бери Уммон ТИВ тизимида турли лавозимларда ишлаган. Ушбу лавозимга тайинланганига қадар департаментга раҳбарлик қилган.
Мавзуга оид

13:03 / 18.01.2025
Уммон ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича корхона таъсис этади

15:45 / 21.11.2024
Уммон Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилмоқчи

14:14 / 14.09.2024
Ўзбекистон Ҳинд океанига чиқиш учун Уммон имкониятларидан фойдаланиши мумкин

11:56 / 27.06.2024