Ўзбекистонда кун бошидан буён 1500 га яқин чақмоқ кузатилди
Навоий вилояти шимоли, Сaмарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кўплаб туманларда мазкур ҳодиса ўта фаол кузатилмоқда.
Ўзбекистонда бугун, 8 ноябр кун бошидан буён 1500 га яқин чақмоқ ҳодисаси кузатилди.
Гидрометеорология соҳасидаги мутахассис Эркин Абдулаҳадовнинг хабар беришича, Навоий вилояти шимоли, Сaмарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги кўплаб туманларда мазкур ҳодиса ўта фаол кузатилмоқда.
Тошкент вилоятидаги ёғингарчилик ҳозирча (тоғли ҳудудлардан ташқари) чақмоқ-момақалдироқсиз кечяпти.
Мутахассис тақдим этган харитада сариқ рангли белгилар сўнгги соатларда фаоллашган чақмоқ ҳодисалари локациясини билдиради.
Мавзуга оид

13:30 / 13.01.2025
Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади

15:55 / 07.01.2025
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди

11:21 / 29.11.2024
Дам олиш кунлари айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

18:24 / 04.11.2024