Red Wings Тошкент ва Қозонни тўғридан тўғри рейслар билан боғлайди
Шаҳарлар ўртасида парвозлар 16 ноябрда бошланиши режалаштирилган.

Фото: Uzbekistan Airports
Россиянинг Red Wings авиакомпанияси Қозон — Тошкент — Қозон йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўймоқда.
Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 16 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Рейслар ҳафтада бир марта, пайшанба кунлари SU95 типидаги самолётларда мунтазам равишда амалга оширилади.
Red Wings — Домодедово аэропортида жойлашган Россия авиакомпанияси бўлиб, мунтазам ва чартер йўловчи рейсларини амалга оширишга ихтисослашган.
Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистоннинг бешта шаҳридан Россия Федерациясининг бешта шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.
Мавзуга оид

09:51 / 20.01.2025
ОАВ: Қозонга Украина дронлари ҳужум қилди

09:58 / 09.01.2025
Azerbaijan Airlines Бокудан Қозонга парвозларни тўхтатди

11:30 / 25.10.2024
БМТ: Гутерриш Қозонда РФнинг Украинага ҳужумини қоралади

08:40 / 23.10.2024