Транспорт назорати инспекциясига бошлиқ тайинланди
ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Жамшид Каримов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясига бошлиқ этиб тайинланди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Президентнинг тегишли қарори билан Каримов Жамшид Абдуҳамидович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
Қайд этилишича, Каримов бу лавозимга тайинлангунига қадар Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - йўл ҳаракати хавфсизлигини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Мавзуга оид

17:16 / 04.03.2025
Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилади

23:17 / 08.01.2025
Ўзбекистондан Хитой, Россия ва қўшни давлатларга автобус қатновлари йўлга қўйилади

21:47 / 18.10.2024
Тирбандлик, трамвай лойиҳаси, ҳайдовчиларга жазо ва темирйўлларда сифат – транспорт вазири билан интервю

13:44 / 09.04.2024