Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон президенти Тошкентга қайтди.

Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга қайтди.
«Манас» халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, президент администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Ўзбекистон президенти ташриф давомида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ Фахрий нишони топширилди.
Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларус президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.
Мавзуга оид

20:37 / 10.03.2025
Европа Иттифоқи Тожикистонга чегара хавфсизлигини яхшилашга ёрдамлашади

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

21:18 / 07.03.2025