Европанинг йирик авиакомпаниялари Исроилга парвозларни бекор қилди
Swiss Air, Austrian Airlines, Turkish Airlines, LOT, Wizz Air, Air Baltic авиакомпаниялари парвозлар бекор қилингани ҳақида хабар берди.

Фото: Kobi Wolf / Bloomberg / Getty Images
ҲАМАС аъзоларининг Исроилга ҳужумидан сўнг Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси Тел-Авивга парвозларни бекор қилганини эълон қилди.
«Тел-Авивдаги мавжуд хавфсизлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда» Lufthansa Франкфуртга битта рейсни сақлаб қолади, бироқ Тел-Авивга барча рейслар 7 октябр ҳолатига бекор қилинди, дейилади компания хабарида.
Шунингдек, Исроилнинг Walla нашри Swiss Air, Austrian Airlines, Turkish Airlines, LOT, Wizz Air, Air Baltic авиакомпанияларининг рейслари бекор қилингани ҳақида хабар берди.
United Airlines авиакомпаниясининг Сан-Францискодан учган самолёти парвоз вақтида ортига бурилиб, Қўшма Штатларга қайтиб кетди. Wizz Air авиакомпаниясининг Дебрецен шаҳридан Исроилга учган самолёти мамлакатдаги вазият туфайли Кипрга қўнди.
2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС Ғазо секторидан Исроилга йирик ракета ҳужуми уюштирди. Исроил шаҳарларида ёнғинлар бошланди. ҲАМАС ҳаракати аъзолари Исроил ҳарбий базасини эгаллаб олди. Базада бўлган исроиллик аскарлар ҳалок бўлди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

07:41 / 09.05.2025
Ғазодаги ҳукумат: Исроил фаластинликлар изоляцияси учун лагерлар яратишни режалаштирмоқда

17:55 / 08.05.2025
Трамп жаҳон чемпионатида Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларга рухсат берди

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53 / 07.05.2025