Сергелидаги портлаш ва ёнғин оқибатлари. Фото ва видеолар
Сергели туманидаги омборхонада рўй берган портлаш кучи атрофга катта зарар етказган, кўп қаватли уйлар ва бошқа биноларнинг фасад қисмига зарар етган, квартиралар ичкарисида ҳам вайронгарчиликлар кузатилган. Атрофдаги хонадонларда яшовчи аҳоли тунни ташқарида ўтказишига тўғри келган.

Фото: Сабина Бакаева / «Газета.uz»
28 сентябр куни соат 2:43 Тошкент шаҳри Сергели тумани Қурувчилар массивида «Интер логистикс» компанияси омборхонада кучли портлаш рўй берди.
Портлаш ортидан кучли ёнғин бошланган, уни ҳозиргача ўчиришнинг имкони бўлмаган. Портлаш овози кўплаб километр масофадан эшитилган, шаҳарнинг бошқа туманларидан ҳам ёнғин ва юқорига кўтарилган тутун кўриниб турган.
«Газета.uz» мухбири хабар беришича, портлаш тўлқини атрофдаги уйларда ўнлаб квартираларнинг деразаларини синдириб юборган бўлиши мумкин, ҳудуддаги уйларнинг ҳовлиларига кўплаб тез ёрдам машиналари етиб келган. Ҳудудда яшовчи аҳолининг кўпчилиги тунни ташқарида ўтказишига тўғри келган. Атрофдаги биноларнинг фасадлари ва автомашиналар ҳам қисман шикастланган.


















Мавзуга оид

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

13:49 / 28.02.2025