Сергелида ёнғинни ўчириш ишларига вертолётлар жалб қилинди
Тошкент шаҳар Сергели туманида юзага келган кучли ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Жараёнга вертолётлар ҳам жалб қилинган. Ижтимоий тармоқларда ҳаводан сув ташлаётган вертолётлар акс этган кадрлар тарқалди.
Бугун, 28 сентябр тунги вақтда Тошкент шаҳар Сергели тумани Қурувчилар даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида портлаш ва ёнғин содир бўлди.
16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган.
ФВВ ёнғин соат 05:02 да қуршаб олингани, ёнғин майдони қисқартирилиб борилаётгани ҳақида хабар берди.
«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлган ҳудудга яқин бўлган метрополитеннинг Ерусти ҳалқа йўли «Қурувчилар» бекатининг меъморий қисмига енгил шикаст етган.
Мавзуга оид

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

18:55 / 01.03.2025
Тошкентдаги 9 қаватли уйда юз берган ёнғин вақтида бир киши ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди

13:49 / 28.02.2025