Ўзбекистон ЕОИИ савдо ҳамкорлари орасида етакчига айланди
ЕОИИ ташкил топганидан бери Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 3 баравар ошди.

Фото: РИА Новости
Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Евросиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ЕИК ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳажмини ошириш билан боғлиқ амалий натижаларга олиб келди. ЕОИИ ташкил топганидан бери Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 3 баравар ошди ва ЕОИИ МДҲ давлатлари билан ташқи савдоси умумий ҳажмининг деярли ярмини ташкил этади.
ЕИК маълумотларига кўра, биргина 2021 йилнинг ўзида иттифоқнинг Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми аввалги даврга нисбатан қарийб учдан бирга ошиб, 11,2 миллиард долларга етган. Шу жумладан экспорт 17,9 фоизга, импорт 39,1 фоизга ошган.
Мавзуга оид

19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади

20:15 / 26.12.2024
Мирзиёев: ЕОИИ давлатлари фуқароларига ички ҳужжатлари билан Ўзбекистонга кириш имконини беришга тайёрмиз

17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

07:09 / 14.12.2024