Ўзбекистон қиймати 672,9 млн долларлик мева-сабзавотларни экспорт қилди
Бу кўрсаткич 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

Фото: Kun.uz
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева-сабзавот экспорт қилди.
Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғизистон (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
2023 йил январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йил мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.
Мавзуга оид

13:08 / 24.02.2025
Полша юқори сифатли мева-сабзавот уруғларини синов тариқасида Ўзбекистонда етиштиради

16:21 / 24.01.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

14:51 / 13.01.2025
51 та туманда мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш йўлга қўйилади

08:22 / 30.05.2024