Ўзбекистонда етиштирилган тарвуз асосан 3 давлатга сотилмоқда
Ўзбекистон 14 та давлатга тарвуз экспорт қилган.

Фото: Pixabay
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 6,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, тарвуз экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,8 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон ва Қирғизистон етакчилик қиляпти – мос равишда 2 минг тоннадан.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
— Россия – 1,5 минг тонна;
— Латвия – 500 тонна;
— Литва – 135 тонна;
— Германия – 115 тонна;
— Беларусь – 34 тонна.
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

11:55 / 04.03.2025