Андижон вилоятидаги маҳаллаларнинг бирида уй ёниб кетди

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги маҳаллаларнинг бирида уй ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 22 июл куни соат 22:10 да Олтинкўл тумани “Оқтепа” МФЙ Қўшқайрағоч кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:16 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да ўраб олинган ва соат 22:56 да ўчирилган.
Натижада уйнинг 95 кв/м майдонда томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 150 кв/м майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид

10:23 / 10.03.2025
Тошкентдаги савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлди

21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

18:55 / 01.03.2025