Наманганда Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган 2та "Дамас" олиб чиқилди
ФВВ қутқарувчилари Шимолий Фарғона каналига тушиб кетган 2та "Дамас" автомобилини олиб чиқди.

Фото: ФВВ
Бугун, 22 июль куни соат 12:50да ФВБга Наманган вилояти Наманган шаҳар “Ғунча” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Шимолий Фарғона каналига “Дамас” русумли автомобиль тушиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига Наманган вилояти ФВБ қутқарув отряди ходимлари етиб бориб, махсус техника ёрдамида каналдан автомобилни олиб чиқаётган вақтда яна бир "Дамас" автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ушбу каналга тушиб кетган.
Биринчи автомобиль салонида йўловчилар бўлмаган. Иккинчи автомобиль салонида 5 нафар йўловчи бўлган.
ФВВ қутқарувчилари иккинчи автомобиль салонидан йўловчиларни қутқариб, ҳаётини сақлаб қолган. Бир нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилади.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

11:50 / 05.03.2025
Ҳонгконг оператори Панама канали портларини АҚШга сотади

13:33 / 06.02.2025
Панама канали АҚШ ҳукумати кемалари учун бепул бўлади

15:38 / 09.01.2025
Каналларга ифлослантирувчи моддалар ташланиши устидан назорат кучайтирилади

14:40 / 10.10.2024