Шайхонтоҳур ва Чилонзорда 3600дан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун, 19 июл куни соат 12:40да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги «Айни» подстанциясида носозлик юзага келган.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидаги 3600дан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилган.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид

16:13 / 14.03.2025
Тадбиркорларга электр ва газ учун тўловларни онлайн тўлашга рухсат берилди

09:40 / 06.03.2025
2,1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланган корхона фош этилди

14:05 / 05.03.2025
Тошкент ва Андижонда 1 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдаланилгани аниқланди

09:02 / 05.03.2025