Mercedes G-Class’га хитойча жавоб — BYD SF йўлтанламасини ишлаб чиқаради

Фото: BYD
BYD компанияси тез орада F номи остида янги моделни тақдим этишини маълум қилди.
BYD F бренди қаторининг илк моделини 2023 йил ёзида сотувга чиқаради. Бироқ биринчи модель ҳақида батафсил расмий маълумот кейинроқ эълон қилиниши айтилган.
2022 йил ноябрида F бренди илк бор «профессионал ва персоналлашган» таърифи билан эслаб ўтилган. У BYD’нинг Denza ва Yangwang брендлари оралиғидаги моделлар қатори сифатида ишлаб чиқарилиши таъкидланган.
Март ойида йўлтанламаснинг илк суратлари пайдо бўлганди. Экспертлар BYD SF’ни Mercedes G-Class’нинг рақобатчиси сифатида кўрмоқда. Маълумотларга кўра, SF июнь ойида Хитой бозори учун сотувга чиқиши мумкин.
Моделнинг узунлиги 5 метрга тенг. У 680 от кучини берадиган двигатель билан жиҳозланади. Бир марталик тўла қувватланиш билан 1200 кмгача масофани босиб ўта олади ва ўзида энг замонавий технологияларни мужассам қилади. Нарх эса комплектациясига қараб 57 000 доллардан 85 620 долларгача бўлади.
Қайд этилишича, F брендининг иккинчи модели пикап бўлади. Бу моделлар BYD’нинг Чженчжоудаги заводида ишлаб чиқарилади. Ушбу завод 2023 йилнинг апрель ойида фаолиятини бошлаган. Айни дамда бу ерда Song Plus кроссоверлари ишлаб чиқарилмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Танамда 20 тача осколка бор» – Россияда мажбуран урушга юборилган ўзбекистонлик ҳикояси
Жамият | 19:09
-
БАА мактабларида сунъий интеллектни ўргатиш бошланади
Фан-техника | 18:59
-
Исроил Яман пойтахти аэропортига авиазарба берди
Жаҳон | 18:54
-
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
Жаҳон | 18:15