Россиянинг учта самолёти Болтиқ денгизи узра тутиб олинди
Россиянинг Су-27 ва Ил-20 самолётлари транспондерларсиз учган. Уларни немис ва инглиз қирувчи самолётлари тутиб олди.

Фото: Team_Luftwaffe
Германия ва Британия қирувчи самолётлари Болтиқ денгизи устидаги халқаро ҳаво ҳудудида Россиянинг учта разведкачи самолётини тутиб олди. Eurofighter қирувчи самолётлари иккита Су-27 ва битта Ил-20 самолётларини тутиб олди, улар «яна транспондерларсиз учган», деб хабар берди Германия ҳарбий-ҳаво кучлари 26 апрель, чоршанба куни Twitter микроблогида.
Болтиқбўйи мамлакатлари Эстония, Латвия ва Литва ўзларининг жанговар самолётларига эга эмас, шунинг учун 2004 йилдан бери НАТО кучлари улар ҳаво кенгликлари хавфсизлигини таъминлаб келмоқда. Шу мақсадда альянс иттифоқчилари навбатма-навбат ўз самолётлари ва ходимларини Болтиқбўйи мамлакатларига жойлаштиради.
Апрель ойи бошида, саккиз ойлик муддатдан сўнг, бундесвер НАТОнинг Болтиқ денгизи устидаги ҳаво хавфсизлиги миссиясини Буюк Британияга топширди. Апрель ойининг охиригача Германия Буюк Британияни қўллаб-қувватлашда давом этади ва май ойи бошида немис самолётларини Германияга қайтариш бошланади.
Мавзуга оид

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025