Татаристон раҳбари Ўзбекистонга келди

Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов Ўзбекистонга учиб келди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри хабар бермоқда.
Рустам Миннихоновни Тошкент аэропортида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Россия элчиси Олег Малгинов кутиб олди.
Татаристон делегациясининг асосий мақсади – “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш.
Бундан ташқари, Рустам Миннихонов Қозон Федерал университети Жиззах филиалидаги янги Тиббиёт таълим марказига ташриф буюради, “Жиззах” технопарки очилишида қатнашади.
Мавзуга оид

19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди

13:18 / 24.12.2024
Россиядаги ёнғинда Ўзбекистоннинг 5 нафар фуқароси ҳалок бўлди

12:55 / 21.12.2024
Татаристон бўйлаб дронлар ҳужуми кузатилди

10:50 / 24.10.2024