Чимёндаги дам олиш маскани яқинида қор кўчкиси юз берди
Тошкент вилоятининг Чимён тоғ дам олиш маскани яқинида қор кўчки ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Telegram’даги «Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали»да маълум қилинди.
Чимён қор кўчки станцияси мутахассисга кўра, ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилиши фонида 11 март соат 09:20 да Бўстонлиқ тумани Чимён тоғ дам олиш маскани Оқсой ҳавзасининг 7- ва 8-лоток қисмларида қор кўчки тушган. Бири 50 000 куб метр, иккинчиси — 10 000 куб метрга яқин. Ҳодисадан жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
«Фуқаролардан Чимён ва Амирсой тоғ дам олиш масканларига чиқишда эҳтиёт чоралари кўрилиши талаб этилади. Ҳозир ҳарорат фони жуда юқори, қор кўчки ҳодисалари фаоллашадиган давр», — дея огоҳлантиради канал муаллифи.
Мавзуга оид

14:18 / 14.02.2025
Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

21:41 / 31.12.2024
Бўстонлиқда 12 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади

22:08 / 06.12.2024
Президент Чимёнда капсула уйлардан иборат дам олиш масканини кўздан кечирди

12:04 / 13.08.2024