Тошкентнинг қарийб 400 та кўчасига ном берилди
Пойтахтнинг Олмазор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманларидаги 264 та номсиз, 23 та номи такрорланган, 15 та номи қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган кўчалар номланди. 91 та кўчанинг номи эса ўзгартирилган.

Фото: KUN.UZ
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг “Тошкент шаҳридаги айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан Олмазор, Учтепа ва Янгиҳаёт туманларидаги номсиз кўчаларга ном берилмоқда, айримларининг номи эса ўзгартирилмоқда.
Жумладан, Олмазор туманидаги 184 та, Учтепа туманидаги 11 та ҳамда Янгиҳаёт туманидаги 69 та номсиз кўча номланмоқда. Уларнинг аксарияти тор ва берк кўчалар.
Шунингдек, Олмазор туманидаги 19 та, Учтепа туманидаги 3 та ва Янгиҳаёт туманидаги 1 та кўча номи такрорланганлиги туфайли ўзгартирилган.
Олмазор туманидаги номи қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлган 15 та кўчанинг номи қайта номланган. Масалан, “Пенза” кўчасига “Анҳор”га, “Талант” кўчаси “Истеъдодга”, “Жонон” кўчаси “Пахта”га ўзгартирилган.
Бундан ташқари, аҳоли пунктлари таркибий қисмларининг географик жойлашуви қайта кўриб чиқилиши натижасида номи ўзгараётган Олмазор туманидаги 39 та, Учтепа туманидаги 50 та ҳамда Янгиҳаёт туманидаги 2 та кўча қайта номланган.
Мавзуга оид

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

11:59 / 27.03.2025
Ўзбекистон овози кўчасининг бир қисми ёпилди

21:02 / 26.03.2025
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

15:11 / 26.03.2025